Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қурбонликнинг сўйиладиган вақти

2896

Яқин кунларда мусулмон оламидаги муҳим саналардан бири бўлган Қурбон ҳайити нишонланиши муносабати билан қурбонлик сўйиш масалалари юзасидан айрим саволларга жавоб тақдим этамиз.

– Қурбонликнинг маъноси нима?
– Аллоҳ таоло учун бўғизланадиган ҳайвон.

– Қурбонлик қандай кишига вожиб?
– Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоби миқдорича моли бор бўлган бой кишига вожиб бўлади.

– Қурбонлик қайси вақт сўйилади?
– Қурбон ҳайити куни, яъни зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида қурбон ҳайити намози ўқилган сўнг сўйилади.

– У кунда сўйилмай қолса, нима бўлади?
– Ўн биринчи ёки ўн иккинчи зулҳижжада сўйилса ҳам дуруст бўлади.

– Ўн учинчи куни сўйилса-чи?
– Дуруст бўлмайди, чунки ўн иккинчи зулҳижжада қуёш ботгандан кейин қурбонлик сўйишнинг вақти чиқади.

– Қурбонликни кечаси сўйса бўладими?
– Йўқ, бўлмайди, макруҳ бўлади.

– Бир киши ўн биринчи ва ўн иккинчи зулҳижжада қурбонликни сўя олмай қолса, нима қилади?
– Қурбонлик учун олган ҳайвонни ёки ўша ҳайвон баҳоси миқдорича садақа қилади.

«Ибодати исломия» китобидан олинди.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 25.01.2021 йилдаги №03-07/489-сонли рақамли хулосаси берилган).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурбонликка оид масалалар

2889 19:30 01.08.2020

Қурбонликка оид масалалар

1998 10:30 01.08.2020

Икки ҳайит намози боби

2062 14:00 29.07.2019
« Орқага