Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари юртимиздан Саудия Арабистонига элтувчи авиапарвозлар сони кескин ошганини таъкидлаб ўтди. Жумладан, ўтган йили 28 октябрдан Саудия Арабистонига ҳафтада уч мартта самолётлар учган бўлса, Жорий йилнинг 31 март кунидан эътиборан ҳар куни биттадан авиапарвоз йўлга қўйилди.
Ўтган йилларда, бир йилда 10 минг нафар зиёратчилар умра сафарига борган бўлса, ҳозирда фақатгина бир ойнинг ичида 7 минг нафар юртдошларимиз муборак зиёратни амалга оширдилар. Ўтган йилнинг 28 октябридан жорий йилнинг 4 апрел кунига қадар 15 минг нафар фуқаромиз муқаддас Умра ибодатини адо этди. Рамазон ойигача ушбу кўрсаткич 30 мингга етиши кутиляпти.
Брифинг якунида қўмита раиси ўринбосари яқин кунларда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар, арзонлашган нарҳлар тўғрисида батафсил маълумот берилишини таъкидлади.