Н.А. Семашко номидаги Қрим республика клиник касалхонасида. Симферополда намоз учун хона ташкил этилди. Мусулмонларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, бинонинг биринчи қаватида намоз ўқиш учун хона керакли нарсалар билан жиҳозланган.
Қрим ва Севастопол шаҳри мусулмонлар идораси ҳамда касалхонада ишловчи мусулмонлар намозхона очилишида жонбозлик кўрсатишди.
Н.А. Семашко номидаги Қрим республика клиник касалхонасининг бош шифокори Валентина Фурсов ва муфтий ёрдамчиси, Симферопол шаҳри бош имоми Муҳаммад Исломов, касалхонага намоз ўқийдиган жой зарур деган хулосага келишди.
Бош шифокорнинг сўзларига кўра, руҳий соғлиқ, жисмоний соғлиқ каби муҳимдир.
"Намозхона ҳар доим беш вақт намозлар учун очиқ бўлади”, - деган Муҳаммад Исломов.
Шунингдек, у намозхонанинг Ислом дини асосларига мос жиҳозланишини ўз зиммасига олган.