Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон: собиқ бош вазири Имрон Хонга мамлакатни тарк этиш тақиқланди

1621

Бош вазир Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги Покистон ҳукумати собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг кабинети вазирларига мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, тақиқ собиқ бош вазир ва аввалги ҳокимият вакиллари «коррупция йўли билан қўлга киритилган пуллар эвазига хорижда яшириниб қолиши» мумкинлигидан хавотир билан боғлиқ.

Янги ҳукуматнинг биринчи йиғилишида Шариф иқтисодий муаммолар, инфляция, ишсизлик ва қашшоқлик даражасининг ошиши учун тўлиқ жавобгарликни Хон кабинетига юклади.

Покистон мусулмон лигаси раҳбари Шаҳбоз Шариф 11 апрель куни Покистон бош вазири этиб сайланди. Имрон Хон 10 апрель куни ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имрон Хон «қотилликка ундаганлик»да айбланмоқда

1238 18:40 13.06.2023

Покистон ва Ҳиндистонга табиий офат яқинлашмоқда

2998 16:40 12.06.2023

Байден Покистонда трансгендер ёшларни қўллаб ярим миллион доллар грант таклиф қилди

4210 17:45 10.05.2023

Покистонда вазият оғирлашмоқда: мамлакат намойишлар ичида қолди

5835 21:03 09.05.2023

Собиқ бош вазир Имрон Хон Исломободда ҳибсга олинди

1949 16:15 09.05.2023

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1346 22:21 07.05.2023
« Орқага