Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон: Панжоб университетларида Қуръон дарси мажбурий бўлди

2159

Покистоннинг Панжоб вилояти университетларида барча талабалар учун Қуръони карим маъноларини ўрганиш мажбурий бўлди, дея хабар бермоқда GulfNews. 

Бу борадаги қарорни вилоят ҳокими Чаудри Муҳаммад Сарвар қабул қилган. Қарорга биноан университет талабалари Қуръони карим маъноларининг урдуча таржимасини ўрганиши зарур,

Қуръон дарсидан ўтолмаганларга эса олий таълим ҳақидаги диплом берилмайди. Университетлар ўз ихтиёрига кўра талабанинг Қуръон дарсидан олган билимига балл бериши ёки шунчаки “ўтди-ўтмади” деб баҳолаши мумкин. 

Мусулмон бўлмаган талабалар бу дарсдан озод этилади, аммо улар этика дарсини олишлари мумкин.  

Чаудрти Муҳаммад Сарварнинг сўзларига кўра, қарорни барча университетларнинг ректорлари бир овоздан маъқуллаган. Шунингдек, ҳоким бу дунёда ва ундан кейин муваффақиятга эришишнинг гарови Қуръони карим таълимотларига тўғри амал қилиш эканини таъкидлади.

Тўртта Исроил самолётини уриб туширган қаҳрамон вафот этди

Қрим аннекцияси учун Россияга санкция қўйилган, Фаластин учун Исроилга санкция йўқми?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имрон Хон «қотилликка ундаганлик»да айбланмоқда

1237 18:40 13.06.2023

Покистон ва Ҳиндистонга табиий офат яқинлашмоқда

2998 16:40 12.06.2023

Байден Покистонда трансгендер ёшларни қўллаб ярим миллион доллар грант таклиф қилди

4209 17:45 10.05.2023

Покистонда вазият оғирлашмоқда: мамлакат намойишлар ичида қолди

5834 21:03 09.05.2023

Собиқ бош вазир Имрон Хон Исломободда ҳибсга олинди

1948 16:15 09.05.2023

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1345 22:21 07.05.2023
« Орқага