Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОТМларга кириш имтиҳонлари учун ўттиз миллиард сўм сарфланади

1166

24 июнь куни АОКАда 2021/2022-ўқув йилида учун ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда иштирок этган ДТМ директори Мажид Каримовнинг таъкидлашича, кириш имтиҳонлари харажатлари қарийб 30 миллиард сўмни ташкил этади.

«Бизга бюджетдан энг минимал маблағ берилади. Биласиз, бизда ўзимизнинг таянч экспертлар, ташқаридан жалб қилинган экспертлар, чет тилларини баҳолаш бўйича экспертлар ишлашади. Бундан ташқари, биз февралдан мартгача ҳарбий қисмларга бориб, тест оламиз. Буларнинг ҳаммаси учун харажат қарийб 30 миллиард сўмдан ошади», — деди Мажид Каримов.

Маълум бўлишича, бугунгача 50 мингдан ортиқ абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

706 12:20 05.10.2022

Четдан ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

1088 18:30 15.07.2022

ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

1227 16:40 23.05.2022

Техникум битирувчилари учун муҳим янгилик

1640 12:45 28.04.2022

ОТМ контракт тўлаш муддати узайтирилди

1245 19:12 16.03.2022

Шавкат Мирзиёев: «Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади»

1271 20:16 04.03.2022
« Орқага