Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Online-maktab лойиҳаси давом эттирилади

1484

Бу ҳақда АОКА штабида ташкил этилган брифингда Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Муродов хабар берди.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мамлакатимиздаги вазият туфайли ўқув йилининг тўртинчи чорагини масофадан ташкил қилишга тўғри келди. Учта телеканалда ташкил этилган видеодарсларда 200 нафардан ортиқ педагог 3900 дан зиёд дарслар тайёрлаб, эфирга узатди. 2019-2020 ўқув йилида мамлакатимизда 9942 та мактабда 6,12 млн ўқувчи таҳсил олди.

Online-maktab лойиҳаси давом эттирилади. Ёзда телеканаллар орқали ўқувчиларга инглиз тили ва замонавий касб ҳамда кўникмалар бўйича билим берадиган дарсларни намойиш этиш режалаштирилган.

2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, 9-синфни жами 490 мингга яқин ва 11-синфни 451,3 минг нафар ўқувчи битирди. Битирувчилар 15 июнга қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларнинг электрон шаклини (сканер) олади.

Жами 6901 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медал совриндорлигига даъвогар бўлмоқда. Улардан 4682 нафари олтин медал ва 2219 ўқувчи эса кумуш медал соҳиби бўлиши кутилмоқда.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда, умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қўйнини пуч ёнғоққа тўлдираётганлар ёхуд онлайн қимор жабрдийдалари

1778 12:50 14.05.2022

Онлайн таълим вақтида ҳам мактабдаги иситиш тизими ўчирилмайди

1233 10:36 25.01.2022

Олий ва ўрта махсус таълим ҳам “онлайн”га ўтмоқда

2001 21:53 20.01.2022

Абдулраззоқ Гурна Нобел мукофотини Лондонда қабул қилиб олди

1631 09:40 07.12.2021

Онлайн қимор уруши: қурбонлар кўпаймоқда 

2779 14:11 22.11.2021

Ўзбекистонда тотализатор сайтларига кириш чекланмоқда

1890 18:05 29.09.2021
« Орқага