Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 36 киши музқаймоқдан оммавий заҳарланди. Вилоят Санитария ва эпидемиология бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига 36 нафар бемор шу ташхис билан ётқизилган. Бугунги кун ҳолатига уларнинг 31 нафарига аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Яна беш нафар бемор даволанишда, аҳволи ўртача. Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган 1З нафар бемор мавжуд. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом эттирилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқ бу вазиятга сабабчи бўлгани аниқланган. Бу тадбиркорлик субъекти Олмалиқ шаҳрида жойлашган.
Айни пайтда вазият юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда.