Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ваҳимага ўрин йўқ! 

2068

Нотаниш аёл болаларни ўғирлаб кетаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида мактаб ва боғчаларда болаларни ўғрилашга уринаётган аёл хақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди

Маълум бўлишича, 23 март куни ижтимоий тармоқларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳати сабабли руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи аёлнинг сурати жойланиб, Бўстонлиқ туманида вояга етмаган болаларни олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида аудио хабарлар тарқатилган. 

Вилоят ИИББнинг қўшимча қилишича, яқин муддат оралиғида Тошкент вилоятида ҳудудида бундай ҳолат кузатилмаган ва Ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган. 

ИИББ ёлғон хабар тарқатиш учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб, ўзаро гуруҳларда шу каби маълумотларни тарқатмасликни, агарда, мана шундай ҳолатлар кузатилган ёки шубҳа уйғотган тақдирда “102” қисқа рақами ва яқин орадаги ИИОга хабар беришни сўраган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

3885 11:03 09.06.2023

«Келинчагимни айнитди...»

10387 12:40 10.05.2023

Бир ярим ёшли  боласи бор аёл рўза тутадими?

1722 13:35 30.03.2023

Россиялик аёл Туркияда Исломни қабул қилди

1641 11:45 28.06.2022

АҚШ: мусулмон йигит ҳомиладор аёлнинг ҳаётини асраб қолди

2449 10:20 19.04.2022

«Машинангни эшигини оч, бўлмаса...» — Фарғонада нотаниш эркак аёл ҳайдовчига зўрлик ишлатди

4990 17:10 18.04.2022
« Орқага