Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Оилада жанжал бўлмасин десангиз...

5786

Эрингизни борича қабул қилинг. Айрим аёллар эрининг табиатини ўз табиатига мувофиқлаштиришга ҳаракат қилади. Бу ҳаракат бобида танқид йўлига ўтишади ва ўзларини беҳуда машаққатга қўйишади. Чунки кўп танқид қайсарликни келтириб чиқаради, агар қилаётган танқиди тўғри бўлмаса, хатода давом этишига олиб келади.

Бундан ташқари, агар эр ҳаётдаги ўз йўлини тўғри деб биладиган бўлса, бу услуб қандай фойда бериши мумкин? Энг яхшиси, бу пайтда аёл эрини борича қабул қилмоғи ва табиатига тўғри келмайдиган айрим нотўғри фикрлари билан ҳам муросага бормоғи лозим. Чунки икки киши ҳар бир нарсада ҳамфикр бўлиши қийин.

Фикрингизда қаттиқ туриб олманг. Саодат – бошқаларни улар эътиқод қилмайдиган нарсаларга мажбурлашда эмас, балки уларга бошчилик қилишда, ҳақиқатга қаноат қилиш, маслаҳатлашиш ва изланиш билан бахтга етишишдадир.

Айрим аёллар эрини ўз хоҳиш-истакларига мажбурлашга уринади. Эри ҳам унинг розилиги ва хурсанд бўлиши учун баъзи ишларида бўйсунади. Аёл эса истакларига итоатни хоҳлайди. Бундай ҳолатда ўртада қандай муаммо чиқишидан қатъи назар, эр аёлини ўз чегарасида тўхтатиб қўйишга мажбур бўлади.

Бу ўринда уламолар нар чумчуқ ва урғочи чумчуқ ҳикоясини келтириб ўтишади. Ҳикоя мазмуни:

“Эр киши бир кичкина қушчани ушлаб олди. Аёли билан уни томоша қилиб ўтиришди. Сўнг эр: “Қандай ҳам чиройли бу нар чумчуқ!” деди. Аёл: “Йўқ, бу урғочи чумчуқ”, деди. Эр айтди: “Нар чумчуқ!”. Аёл айтди: “Урғочи чумчуқ!”.

Иккаласининг фикри чалкашиб, тортишувга айланди.

Ўртадаги жанжал ўти узоқ вақтдан сўнггина сўнди.

Бир йилдан сўнг эр бу воқеани эсларкан, хотинига кулиб, деди: “Эслайсанми нар чумчуқ ҳақидаги ўша бекорчи тортишувни?” Аёл айтди: “Ҳа, мен ўша куни талоқ ҳақида ўйлаган эдим. Лекин у воқеа бахтли ниҳоя топганига Аллоҳ таолога шукр айтаман. Эй азизим, шуни биламанки, ўша чумчуқ урғочи эди...”.

Эр айтди: “Урғочи чумчуқ?.. Йўқ, у нар чумчуқ эди”. Аёл айтди: “Йўқ! Урғочи чумчуқ эди”. Ўртада жанжал қайтадан бошланди”.

Бу ердаги жанжаллар ортида, ўҳ-ҳў, қанчадан-қанча нар ва урғочи чумчуқлар турибди. Хуллас, фикрингизни тўғри деб фараз қилмасликка урининг. Агар иккинчи тараф фикрингизни қабул қилишга тайёр эмаслигини билсангиз, жим бўлинг. Сизга ҳожати йўқ бўлган нарсада ўзингизни машаққатга дучор қилманг.

“Исломда оила” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекни хор қилаётган тушунча: “Одамлар гапир(ма)син!”

2685 16:45 21.11.2022

«Ё мени дейсан, ё хотинингни» ёхуд оилада қайнона «бош» бўлганда

2514 19:48 19.11.2022

Менинг келиним шахс, чўри эмас...

1882 09:53 19.11.2022

Олимларни олима аёллар тарбиялайди

1275 20:43 18.11.2022

«Ўғлинг учун эмас, қизинг учун совчи қўй...»

1914 17:10 08.11.2022

Отанг яхшими, онанг яхшими?

1193 17:25 02.11.2022
« Орқага