Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қурайшни ўғрилик қилган махзумлик аёлнинг иши ташвишга солиб қўйди.
(Кимдир:) «У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким гапира олади?» деди.
«Бунга Расулуллоҳ учун суюкли Усома ибн Зайддан бошқа ким ҳам журъат қила оларди?» дейишди.
Сўнг Усома у зот билан гаплашди.
Шунда Пайғамбаримиз: «Аллоҳнинг ҳаддларидан бири хусусида ўртага тушяпсанми?» дедилар.
Кейин туриб хутба қилдилар. Сўнгра: «Сизлардан аввалгиларни ҳалок қилган нарса шуки, қачон ичларида обрўли киши ўғрилик қилса, уни тек қўйишар, агар заиф ҳоллари ўғрилик қилса, унга ҳадд қўллашар эди. Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилган бўлганда ҳам, қўлини албатта кесган бўлар эдим», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган.
Қудратуллоҳ Сиддиқметов
Мавзуга доир:
«Нега Аллоҳ менга бундай жазо беряпти?»