Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мўминларнинг онаси бугунги ҳисобда қанча садақа қилганди?

5889

Мен Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг 70 минг дирҳам садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса ямоқли эди.

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу

----------
Дирҳам (қадимги кумуш танга) = 2,975 гр ≈ 3 гр.

2,975 граммни 70 мингга кўпайтирилса, 208 250 грамм чиқади. 

Маълумки, кумушнинг закот нисоби 595 грамм. 

208 250 граммни 595 граммга бўлсак, 350 чиқади. Яъни Оиша онамиз розияллоҳу анҳо 350 та закот нисобига тенг маблағни садақа қилганлар. 

Бугунги кунда 1 грамм кумуш нархи 5787.21 сўм. Шунда 208 250 грамм кумуш нархи 1 205 186 482,5 (бир миллиард икки юз беш миллион бир юз саксон олти минг тўрт юз саксон икки сўм беш тийин) бўлади.

Кумуш турли даврларда турлича нархларда бўлган. Онамиз садақа қилганларида унинг нархи бошқача бўлган бўлиши, юқоридаги ҳисобдан бироз фарқли бўлиши эҳтимоли бор.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўзлари ямоқли кийим кийганлари ҳолда шунча маблағни садақа қилган эканлар.

Баъзилар масжидга беш минг сўм берса, имом домла унинг исмини минбардан туриб ўқишларини, "Фалончихон беш минг сўм эҳсон қилибдилар" дейишларини хоҳлайди.

Нозимжон Ҳошимжон

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага