Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ноодатий жойларда ўқилган намозлар (фотогалерея)

3891

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 103-оятида марҳамат қилади: “Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”. Баййина сурасининг 5-оятида: “Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри миллатнинг динидир”, дейилган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилинган: “Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар”. Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Қуйидаги фотогалереяда ноқулай ва ноодатий ҳолатда бўлишига қарамай намозини тарк этмаган мўмин-мусулмонларни кўришингиз мумкин.

Энди ўзингизга савол беринг: иссиқ уйингизда ўтирган ҳолатингизда, масжидлар ичида ҳам ҳарорат яхши бўлган вазиятда қандайдир узр борми?

Суратлар манбаси: Islam-today 


УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия уруши фотографлар нигоҳида

3803 19:20 16.03.2021

Покистондаги авиаҳалокатнинг излари (фотожамланма)

21835 08:00 23.05.2020

Пандемия пайтида дунё мусулмонлари (фоторепортаж)

21603 13:00 25.04.2020

Глобал коронавирус эпидемияси фотосуратларда

26736 15:00 06.02.2020

Шангри-Ла хазинаси: Гавайида исломий санъатнинг бебаҳо тўплами (фотосаёҳат)

2733 16:00 07.12.2019

Каъбанинг XIX ва XX асрга оид тарихий суратлари (фотогалерея)

8158 07:00 20.02.2018
« Орқага