Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нидерландияда ҳалол маҳсулотлар дўконини портлатмоқчи бўлишди

1661

Нидерландия ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат жанубидаги Хертогенбос шаҳрида ҳалол маҳсулотлар сотиладиган дўконга уюштирилган ҳужумни текширмоқда. Dutch News нашрининг хабар беришича, душанбадан сешанбага ўтар кечаси мусулмонларга қарашли дўконни портлатишга уриниш бўлган.

Дўконга кириш олдида қолдирилган портловчи қурилма ҳаракатга келиб, унинг эшигига, яқинидаги машиналарга ва автобус бекатига зарар етказган. Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар яна битта портловчи қурилмани топишди ва мутахассислар уни зарарсизлантирди.

Портлаш ортидан яқин ўртадаги 13 та уйда яшовчилар эвакуация қилинди, уларга тўрт соат кейингина уйларига қайтишга рухсат берилди.
Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ҳуқуқ-тартибот органлари портлаш сабаблари ҳақида изоҳ беришга шошилмаётган бўлса-да, Хертогенбосдаги мусулмонлар бунинг ортида исломофобия бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нидерландия: жосуслик туфайли россиялик дипломатлар бу давлатдан ҳам ҳайдалди 

1229 21:11 19.02.2023

Голландия элчиси Гаагадаги исломга қарши провокацияга жавобан Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

1441 11:40 25.01.2023

Муҳаммад — 2022 йилда Нидерландияда ўғил болаларга қўйилган энг машҳур исмлар орасида иккинчи ўринда

1149 15:00 16.01.2023

Нидерландия қуллик ва мустамлакачилик учун расман узр сўради

833 16:30 22.12.2022

Нидерландия парламенти қуйи палатаси Россияни террорчи-давлат деб эълон қилди

617 18:00 25.11.2022

ФИФА «камалак ранг» сардорлик боғичи бўйича қарор чиқарди

2593 16:07 21.11.2022
« Орқага