Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг исломга қарши сиёсати ушбу мамлакат мусулмонларини жипслашишга мажбур қилди. Бу ҳақда Покистоннинг "Жамаат-и-Исломий" партияси раҳбари Сиражул Ҳақ Анадолу агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.
Сиёсатчи Ҳиндистонда мусулмон бўлмаган муҳожирларга фуқаролик бериш тўғрисидаги янги қонунга қарши намойишларга эътибор қаратди.
“Афсуски, яқин вақтгача Ҳиндистондаги мусулмонлар бўлиниб кетишди ва улар орасида бирдамлик йўқ эди. Аммо, бугунги кунда Моди ҳукуматининг қадамлари уларни бирлашишга олиб келди”, деди “Жамаат-и-Исломий” партияси лидери.
Ҳақ ҳиндларнинг ўзи ҳам Ҳиндистондаги мусулмонларнинг зулмига рози эмаслигига ишонч билдирди. “Агар ҳиндлар амалдаги бош вазирнинг сиёсатини қўллаб-қувватласа, Ҳиндистон парчаланиб кетади. Биз Моди ҳукуматининг 2 миллион мусулмонни, шу жумладан Кашмирдагиларни фуқаролигидан маҳрум қилишга уринишларини кескин қоралаймиз”, деди сиёсатчи.
Сирожул Ҳақ Исломободнинг Анқара билан ҳамкорлигини юқори баҳолаб, икки давлатни қардош деб атади.
“Покистон туркларни севади ва Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ҳурмат қилади. Биз 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уриниш пайтида Туркиянинг қонуний ҳокимиятини қўллаб-қувватладик ва бундан кейин ҳам шундай қиламиз”, деди у.