Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лондон Марказий масжидида муаззин пичоқланди

3418

Лондон марказий масжидида 70 ёшли эркакнинг пичоқланиши ҳодисаси билан боғлиқ бир шахс ҳибсга олинган. Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.

Полициянинг билдиришича, 70 ёшлардаги қурбон Лондоннинг Режентс парки яқинидаги масжид ичкарисида бир неча еридан пичоқланган алфозда топилган.

Полиция ва тез ёрдам машиналари масжидга маҳаллий вақт билан 15:10 GMTда чақирилган.

Лондон полициясига кўра, шифохонага етказилган шахснинг жароҳатлари ҳалокатли эмас ва ҳаётига хавф йўқ.

Тергов давом этмоқда, жиноят саҳни полиция томонидан ўраб олинган.

Масжид ичкарисидан олинган тасвирларда қизил шапкали капюшон ва джинси кийган полиция ходимлари томонидан ерга ётқизилаётганини кўриш мумкин.

Шоҳидларнинг ижтимоий тармоқларда ёзишларича, қурбон бўйнидан пичоқланган.

Британия Мусулмонлар Кенгашидан Миқдад Версийнинг айтишича, ҳодиса жамоат аср намозини ўқишга тайёргарлик кўраётган пайт содир бўлган.

"Бу жуда ҳам хавотирли. Мусулмонлар шундоқ ҳам бошқа жойлардаги ҳужумлардан ташвишда эдилар", деб айтган Британия мусулмонлари вакили.

Британия бош вазири Борис Жонсон ҳужумдан қайғуга тушганини билдирган.

"Бунинг айниқса, бир ибодат жойида содир этилгани жуда ҳам ёмон", деб ёзган Жонсон Твиттер саҳифасида.

Инна лиллаҳи ваиннаа илайҳи рожиъуун...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лондоннинг машҳур музей ва стадионларида оммавий ифторлик ташкил этилмоқда (фоторепортаж)

1678 16:30 26.03.2023

Лондон: Россия элчихонаси олдидаги кўча номи ўзгартирилди

1810 15:05 25.02.2023

Лондондаги отишмада жароҳатланганлар сони олти кишига етди

1863 18:30 15.01.2023

Рейтер: Британия Украинага янада кўпроқ ёрдам беришда давом этади

732 17:05 28.11.2022

Лорен Бут — Бош вазирнинг муслима қайнсинглиси

2694 17:30 22.11.2022

Лондондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

1683 08:26 05.08.2022
« Орқага