Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лондон: мактаб ўқувчи қиздан узр сўради

1951

Лондондаги юбкаси "жуда узун" бўлган мусулмон ўқувчи қизга нисбатан суд иши билан таҳдид қилган Британия мактаби, суд жараёнини бекор қилди ва кечирим сўради, дея хабар беради The Guardian сешанба куни.

Кейинчалик мактаб ўқувчи қизнинг дарсларга бормаганидан кейин унинг оиласини судга бериш билан қўрқитган. Унинг ота-онаси калта юбкалар Ислом диний эътиқодларига зид келади, деган фикрда бўлишган.

Аммо биринчи таҳдидлардан уч ой ўтгач, Оксбридж ўрта мактаби ўз қарорини бекор қилди.

Сиҳоманинг отаси Идрис Ҳамиднинг айтишича, бу давр оила учун «қийин» бўлган ва у бу янгиликни эшитиб енгил тортган.

Адвокатлар томонидан эълон қилинган баёнотда Ҳамид мактаб уларнинг муаммоларини инобатга олганидан "мамнун" эканлигини айтган.

"Биз Сиҳоманинг мактаб формаси узун юбка кийиб, динига амал қилиб ўқишни давом эттира олганидан хурсандмиз", дея қўшимча қилган у.

Мактаб шунингдек, узр сўраб хат юборди, дейилади хабарда. "Биз мактабдан адолатли ва ижобий натижа учун ишлашга тайёрлиги учун миннатдормиз", деди Ҳамуд.

Ҳамид унинг қизлари "диний эътиқоди туфайли ўқишдан маҳрум қилинаётгани" ҳақида огоҳлантирган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лондоннинг машҳур музей ва стадионларида оммавий ифторлик ташкил этилмоқда (фоторепортаж)

1678 16:30 26.03.2023

Лондон: Россия элчихонаси олдидаги кўча номи ўзгартирилди

1810 15:05 25.02.2023

Лондондаги отишмада жароҳатланганлар сони олти кишига етди

1863 18:30 15.01.2023

Рейтер: Британия Украинага янада кўпроқ ёрдам беришда давом этади

732 17:05 28.11.2022

Лорен Бут — Бош вазирнинг муслима қайнсинглиси

2694 17:30 22.11.2022

Лондондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

1683 08:26 05.08.2022
« Орқага