Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Динимизда кўчани тоза тутиш иймон шохларидан бир шох саналади. Инсонлар мансуб бўлган бирор бошқа динда бунақа нарсанинг гувоҳи бўлганмисиз?
Иймоннинг олтмишдан ортиқ ёки етмишдан ортиқ шохлари бор. Энг олийси "Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ" калимасини айтиб гувоҳлик беришдир.
Энг пасти эса кўчада инсонларга азият берадиган нарсаларни четга олиб ташлашдир. Яъни, бананни еб пўстлоғини машинасидан кўчага улоқтирадиган, ёки ахлатни уйининг деразасидан ташқарига улоқтирадиганларда иймоннинг ана шу шохи йўқдир!
"Зикриёт" китобидан