Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَيَا قَوْمِ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا وَيَزِدْكُمْ قُوَّةً إِلَى قُوَّتِكُمْ وَلَا تَتَوَلَّوْا مُجْرِمِينَ
"Эй қавмим! Раббингиздан мағфират (кечирим) сўрангиз, сўнгра Унга тавба қилингиз, шунда У осмондан (ёмғир) ёғдирар ва қувватингизга қувват қўшар. Жиноятчи бўлиб кетмангиз!" (“Ҳуд” сураси, 52-оят)
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا (10) يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا (11) وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَارًا (12)
"Бас, дедимки: “Раббингиз (Aллoҳ)дaн мaғфирaт сўрaнгизлaр, aлбaттa, У ўтa кeчиримли зoтдир. Шундa У устилaрингизгa oсмoндaн ёмғир ёғдирур. Сизлaргa мoл-дунё, фaрзaндлaр билaн мaдaд бeрур ҳaмдa сизлaргa бoғлaр (aтo) қилур вa сизлaргa aнҳoрлaрни (aтo) қилур” («Нуҳ» сураси, 10,12-оят)
Истиғфор – Аллоҳ таолодан афвни, гуноҳларнинг кечирилишини сўрашдир. Тавба ва истиғфор билан инсоннинг гуноҳи кечирилади, қалб юмшайди, ғам-ташвиш кетади ва одоб-ахлоқ зиёда бўлади. Шу билан бирга, қачонки банданинг тавба ва истиғфори зиёда бўлса, Аллоҳ таолонинг изни билан унинг ризқи баракали бўлади.
Истиғфорнинг шарти шуки, ниятни тўғрилаш ва гўзал одоб-ахлоқлар билан хулқланишдир.
Истиғфор чин ихлос билан, ўтган гуноҳларидан тўлиқ қайтиш ила бўлади. Истиғфор қилиб яна ўзининг билганидан қолмайдиган бўлса, унинг тавбаси ўйин бўлиб қолади.
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللَّهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا اللَّهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир" («Оли Имрон» сураси, 135-оят).
Мазкур ояти каримадан, истиғфорнинг қабул бўлиш учун ўтган гуноҳларидан қайтиш лозимлиги англанади.
Қурғоқчилик вақтида, Умар розияллоҳу анҳу ёмғир сўраш учун намозгоҳга чиқди. Истиғфор айтди ва дуо қилди, ундан бошқасига ўтмади. Шунда, унинг атрофидагилар: “Эй Умар, сизни ёмғир сўраганингизни кўрмадик” – дейишди. Умар розияллоҳу анҳу: “Ёмғир ёғишни, албатта, сўрадим, унинг сабабини қилдим” – деди.
Демак, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу истиғфор айтиш, ёмғир ёғишининг сабабларидан бири эканига ишора қилмоқда.
Истиғфорнинг фазилатлари
Истиғфор яна жаннатнинг йўлларидан бир йўлдир.
لِلَّذِينَ اتَّقَوْا عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَأَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَرِضْوَانٌ مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ (15) الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (16) الصَّابِرِينَ وَالصَّادِقِينَ وَالْقَانِتِينَ وَالْمُنْفِقِينَ وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ (17)
Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган боғлар (жаннат боғлари), пок хотинлар ва Аллоҳ тарафидан ризолик (мўминлар учун улуғ неъмат — ризвон) бор. Аллоҳ бандаларни кўриб (кузатиб) турувчидир. (Улар дунёда): “Эй, Раббимиз, бизлар Сенга имон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!” – деб (Аллоҳга илтижо қилар) эдилар. (Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоғларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди.
Ушбу ояти карималарда, тақводор инсонларнинг бир неча сифатлари саналяпти. Уларнинг сифатларидан бири истиғфор айтишларидир. Истиғфорни саҳар чоғида айтиш янада аҳамиятлидир. Саҳар чоғи қалб мусаффо, руҳ тинч бўлади. У вақтда, бедор бўлишнинг ўзи катта фазл ҳисобланади.
Истиғфорларнинг саййиди
وعن شداد بن أوس قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " سيد الاستغفار أن تقول : اللهم أنت ربي لا إله إلا أنت خلقتني وأنا عبدك وأنا على عهدك ووعدك ما استطعت أعوذ بك من شر ما صنعت أبوء لك بنعمتك علي وأبوء بذنبي فاغفر لي فإنه لا يغفر الذنوب إلا أنت " . قال : " ومن قالها من النهار موقنا بها فمات من يومه قبل أن يمسي فهو من أهل الجنة ومن قالها من الليل وهو موقن بها فمات قبل أن يصبح فهو من أهل الجنة " . رواه البخاري
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Истиғфорларнинг саййиди шудир: “Эй Аллоҳ! Сен Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен имконим борича Сенинг аҳдингда ва ваъдангдаман. Неъматлангни эътироф қиламан. Гуноҳларимни этироф қиламан. Мени мағфират қил! Чунки, Сендин ўзга ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилолмас. Сендан ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан паноҳ тилайман”. Агар бу истиғфорни кеч кирганда айтса ва шу кечаси вафот қилса жаннатга киради. Агар тонг отган вақтда айтса ва шу куни вафот қилса жаннатга киради” – дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу дуо тавбанинг ҳамма маъноларини ўз ичига олгани учун “Истиғфорларнинг саййиди”, дейилган. Холисан, истиғфор айтган кишининг гуноҳлари кечирилади. Гуноҳлардан покланган кишилар жаннатга киради. Инсон ўзига берилган неъматларни тан олиши ва қилган гуноҳларини эътироф қилиб, унга истиғфор айтиши орқали дунё ва охират саодатига эришади.
Банда истиғфорда бардавом бўлиши лозим. Кундалик бажарадиган ишларининг ҳаммасида истиғфорнинг маъноси ва тасдиғи қилмоғи аҳамиятлидир. Банда таҳорат қилса, масжидга борса ва маълум бир ибодатлар билан машғул бўлиб юрса, истиғфори қабул бўлади. Истиғфор билан юрт тинч ер-у, осмон офатларидан омонда бўлинади. Шунингдек, истиғфор билан осмондан раҳмат ёмғирлари тушади ва ер юзи обод бўлади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига бир киши қурғоқчиликдан шикоят қилиб келди. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ унга “гуноҳларинга истиғфор айт” – деди. Иккинчи бир киши ўзининг камбағаллигидан шикоят қилди. Бошқа бир киши ўзининг наслини камлигини шикоят қилди. Яна бошқа бир киши ўз ерининг даромади камлигидан шикоят қилди. Уларнинг ҳаммасига истиғфор айтишни буюрдилар. Шунда, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳ алайҳнинг даврасида ўтирганлардан бири: “Эй Имом, сизга турли кишилар ўзларининг турли ҳожатларини шикоят қилдилар, сиз эса уларнинг ҳаммасига бир хил жавоб бердингиз? – деди. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятларни тиловат қилди.
اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا (10) يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا (11) وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَارًا (12)
"Раббингиз (Aллoҳ)дaн мaғфирaт сўрaнгизлaр, aлбaттa, у ўтa кeчиримли зoтдир. Шундa у устилaрингизгa oсмoндaн ёмғир ёғдирур. Сизлaргa мoл-дунё, фaрзaндлaр билaн мaдaд бeрур ҳaмдa сизлaргa бoғлaр (aтo) қилур вa сизлaргa aнҳoрлaрни (aтo) қилур («Нуҳ» сураси, 10-12 оят).
Аллоҳ таоло ҳаммамизни истиғфор айтувчилардан қилсин! Истиғфорнинг дунё ва охиратдаги фойдалардан насиб айласин!
Муҳаммад Али бин Усмон раҳматуллоҳи алайҳнинг «Ризқ ва насиба барака калити» китоби асосида “Коҳ ота бузрук” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким ПИРНАЗАРОВ тайёрлади.