Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Ким аср намозини тарк қилса...

3568

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким аср намозини тарк қилса, амали ҳабата бўлибди", деб айтдилар. Имом Бухорий

Аср намозинигина тарк қилганнинг амали ҳабата бўлса, буткул ўқимайдиганнинг амалларига нима бўлар экин?! Намоз борасида яна айтадиларки, намоз ўқимайдиган кимса шайтондан ҳам золимроқдир. Чунки шайтон Одамга сажда қил, деган буйруққа итоат қилмай лаънатланди. Бенамоз эса кунига беш маҳал Одамга эмас, Менга сажда қил, деган буйруғига осий бўлади. 

Саҳиҳ бўлиб ворид бўлган ҳадисларда мусулмон билан кофирнинг ўртасидаги фарқ намоз экани айтилган. Яна бошқа ҳадисларда қиёмат куни банданинг илк сўроқ-саволи намозидан бошланиши айтилган. Ким шу сўроқдан муваффақиятли ўта олса, зафар қозониши, ўта олмаса, жаҳаннам аҳлидан бўлиши айтилган. Маъун сурасида хаёл паришонлик билан намозўқувчиларга вайл бўлсин, деган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло. Вайл, тоғни ҳам эритиб юборадиган ўтли водий экани айтилган. Бу намозида ҳаёл паришонлик қилганнинг жазоси бўлса, умуман ўқимайдиганнинг жазоси ҳақида нима дейиш мумкин?! 

Эй, намоз ўқимайдиган инсон! Билиб қўйинг, сизни яратилишингиздан кўзланган ягона мақсад, Парвардигорга ибодат қилишингиздир. "Инсонлар ва жинларни фақатгина менга ибодат қилишлари учун яратдим"  (Зарият, 56-оят).

Атрофга боқинг, наҳотки ҳаёт ҳазил бўлиб кўринаётган бўлса сизга! Ҳар куни ёш ё қари, соғлом ё бетоб, хуллас, ҳар турли инсонлар ўлмоқда. Ҳеч ким абадий қолмаётгани нахотки сизни ўйлантирмаса! Ҳақиқат шуки, сизга ҳам қайсидир сана сўнгги куни деб ёзилгани аниқ. Афсус, сизга берилган фурсат шу қадар тез ўтмоқдаки, аммо сиз ғафлатдасиз. Қиёмат куни Аллоҳдан нимани умид қилмоқдасиз?!

Маъмур Мухтор

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоз ўқимаган одамнинг қурбонлиги

5879 09:25 25.06.2023

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

1816 15:50 21.06.2023

Намозларимни қаср қилиб ўқийманми?

1433 09:00 16.06.2023

Аёл номаҳрам одамга иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми?

2265 15:15 10.06.2023

Намознинг ҳар ракатида басмала айтиладими?

8741 12:01 07.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

5350 10:45 01.06.2023
« Орқага