Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: "Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. "Аҳволингиз қалай?" деб сўрадим, "Аҳволим яхши", деди. Мен ундан сўрадим:
– Сиз вафот этмаганмидингиз?
– Вафот этгандим.
– Ўлим қанақа экан?
– Яхши, - деди у хурсанд бўлиб.
– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
– Ҳа.
– Қайси амал манфаатлироқ экан?
– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. истиғфорни кўп айтинглар.
"Солиҳлар гулшани" китоби асосида Саида Ибодинова тайёрлади