Аввал хабар берганимиздек, 2017 йил 6 декабр куни Azon.uz онлайн радиомиз ўз фаолиятини бошлаган эди.
МДҲда машҳур бўлган Islam-today интернет нашри ҳам мазкур қувончли хабарга эътибор қаратиб, Россиянинг Ансар.ру интернет сайтига таянган ҳолда ўз ўқувчиларига бу ҳақда маълум қилган.
Нашр ўз хабарида онлайн радиоимизнинг рукнларини бирма бир санаб ўтиб, унда Қуръон ва ҳадис дарслари, машҳур уламолар билан суҳбатлар ва радио тингловчиларнинг саволларига жавоблар бериб борилишини айтиб ўтган.