ИШИДнинг энг фаол давридаги даромади йилига 1,2 миллиард доллардан ошган. Бу ҳақда Ироқ расмийлари террор гуруҳининг молиявий ишларини бошқарган ва бир ой олдин қўлга олинган Сами Жасимни сўроқ қилиш пайтидаги материалларга таяниб маълум қилди.
Қайд этилишича, ИШИДнинг асосий даромад манбалари қуролли талончилик, ўғирлик, ўғирланган одамлар учун пул талаб қилиш ва нефт контрабандаси бўлган. Нефт маҳсулотлари асосан кичик нефтни қайта ишлаш заводлари эгаларига сотилган: бир қисми чет элга контрабанда йўли билан олиб келинган, қолгани Суриянинг ИШИД назоратида бўлган ҳудудларидаги қора бозорда сотилган.
Жасим тергов пайтида берган маълумотга кўра, Ироқнинг Найнава вилоятида ИШИД узоқ вақтгача савдогарлар ва бой одамлардан ойига жами 500 минг долларгача пул олиб турган.