Дунё ҳукуматлари «Исломий давлат»ни жанг майдонида мағлуб этганидан кейин, йиллар ўтиб, Суриядаги урушга алоқадор минглаб маҳбуслар билан нима қилиш кераклиги устида бош қотирмоқда.
85 давлатдан иборат коалиция 2019 йилда Ироқ ва Сурияда ўзини «Исломий давлат» деб эълон қилган, ИШИД номи билан ҳам танилган ва мағлубиятга учраган мамлакат фаолияти давомида жуда кўп асирларни қўлга олган ва уларнинг оилалари тақдири ҳақидаги тасаввурлар ноаниқлигича қолмоқда. Бугунги кунда, Сурия шимоли-шарқида ҳибсга олинган «Исломий давлат» жангарилари террорчиларнинг дунёдаги энг катта концентрациясини ташкил этиши хабар қилинмоқда ва ташкилотга алоқадорликда гумон қилинган ўн минглаб одамлар Суриядан кўчирилган лагерларида қолмоқда. Ҳукуматлар террорчи гуруҳ аъзоларини ватанига қайтаришни истамаслиги сабабли, вазият хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ жиддий хавотирларни келтириб чиқармоқда.
2014 йилда куч-қудрат чўққисига чиққан ИШИД Ироқ ва Суриянинг камида учдан бир қисмини назорат қилар эди, бу гуруҳнинг асосий амалиёт ҳудуди ҳисобланади. 2019 йил бошига келиб, унинг назорати остидаги охирги ҳудуд Сурия шимоли-шарқини назорат қилувчи курд автоном ҳукумати ҳарбийлари жойлашган ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия Демократик кучлари қўлига ўтди.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда ИШИД Ироқ ва Сурия бўйлаб камида 2500-3500 жангчисига эга ва ҳар икки мамлакатда кенг кўламли ҳужумлар уюштиришга қодир эмас. Аксинча, унинг таҳдиди Афғонистон ва Африканинг баъзи қисмларидаги бўлинмаларининг соясида қолиб кетмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, гуруҳ Сурияда ҳибсга олинган кўп сонли аъзоларини озод қилиш, қочқинлар ва ички кўчирилганлар учун Сурия демократик кучлари томонидан бошқариладиган муассасалар аҳолисини радикаллаштириш орқали қайта қуришни мақсад қилган. Унинг энг эътиборга молик ҳаракати, 2022 йил январь ойида АҚШ, Буюк Британия ва Сурия Демократик кучлари қисмлари билан бирлашган кучларининг ҳужуми вақтида ўнлаб маҳбусларни озод қилган.
Январь ойи ҳолатига кўра, «Исломий давлат» билан тўғридан-тўғри ёки билвосита алоқаси бор деб ҳисобланган 65 мингга яқин одам Сурия демократик кучлари томонидан бошқариладиган бир қатор муассасаларда сақланмоқда. Уларнинг 50 мингдан ортиғи аёллар ва болалар, энг машхур лагер эса Ал-Холдир.
Кўчирилган маҳбусларга кўра «Исломий давлат»га содиқлигини тан олганларнинг аксарияти эрлари ва оталари ушбу ташкилотга қўшилган вақтда ўзлари истамай қўшилиб қолишган ва «Исломий давлат» босиб олган ҳудудларда истиқомат қилганлар.
«Гуруҳ мафкурасига амал қилганлар сони ноаниқ, аммо унчалик катта эмас», дейди экспертлар.
Қўшма Штатлар терроризмга қарши операцияларни ўтказиш ва Сурия демократик кучларига тайёргарлик ва хавфсизлик ёрдамини кўрсатиш учун Сурияда 900 кишига яқин армиясини жойлштирган. Шунга қарамай, Сурия ҳукумати томонидан бошқариладиган объектлар хавфсиз эмас, ресурслари кам, касаллик тарқалишига мойил ва ҳудуддаги об-ҳаво ҳаворати ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги учун яхши жиҳозланмаган. Кўпгина болалар мактабга боришмайди ва ёш ўғил болалар кўпинча оналаридан ажралиб қолишади.
Сурия демократик кучлари расмийларининг айтишича, улар буни оналар ўғилларини радикаллаштиришга уринишлари ва гуруҳ сонини кўпайтириш мақсадида «Исломий давлат» аёллари билан жинсий алоқа қилишга мажбурлашлари учун қилишган. БМТ ва ҳуқуқий ташкилотлар болаларнинг оилаларидан ажратилишини хавфли ва ноқонуний деб қоралади.
Аксарият экспертлар уларни «Исломий давлат» рейдлари нишони, бўлажак экстремистлар учун инкубаторлар ва умуман ҳимоя қилиб бўлмайдиган қамоқхона сифатида кўришади. АҚШ расмийларининг таъкидлашича, «репатриация ва реабилитация қилиш, реинтеграция қилиш ва тегишли ҳолларда ушбу муассасалар аҳолисини ўз мамлакатлари томонидан жиноий жавобгарликка тортиш ва қамоққа олиш» қайта тикланишининг олдини олади.
Шу пайтгача кўплаб давлатлар репатриациядан воз кечишди. Баъзилар, масалан, Австралия, Ирландия ва Буюк Британия икки фуқароликни қайтариб олиш ўрнига уларнинг фуқаролигини бекор қилишни танлади.
Бунинг натижасида мамлакатлар репатриация учун бир нечта тўсиқларни келтириб чиқарди:
Ҳуқуқий инқироз. Кўпгина мамлакатларда терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, қайтиб келганларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш учун сиёсий ирода ва ресурслар етишмайди. Бундан ташқари, «Исломий давлат» билан боғлиқ жиноятлар ҳақидаги далилларни тўплаш ва кўпчилик судларда қўлланилмайдиган нозик маълумотларни кўриб чиқиш қийин бўлиши мумкин.
Ўрнатилган экстремизм. Ҳукуматлар, агар улар баъзи фуқароларни ватанига қайтарса ва уларни таъқиб қилмаса ёки радикализация қилмаса бундай фуқаролар экстремистик риторикага дучор бўлганлиги сабабли хавфсизликка таҳдид бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Реинтеграция муаммолари. Қайтганларнинг аксарияти жамиятга самарали киришлари учун кенг кўламли ёрдамга муҳтож бўлади. Булар қаторига, уларга иш ўргатиш, психологик маслаҳат, фуқаролик ҳужжатларини олишда ёрдам ва уй-жой ёрдами киради.
Сурия бўлинмалари. Фуқаролар уруши Сурияни ҳукумат ва мухолифат назоратидаги ҳудудларга бўлиб ташлади. Сурия демократик кучлари объектларидаги 12 минг суриялик аҳолининг аксарияти, ҳукумат назорати остидаги ҳудудлардан келган ва уларни қайтаришнинг расмий механизмлари йўқ. Айни пайтда, мамлакатлар Курд маъмурияти каби норасмий шахслар билан музокаралар олиб боришдан эҳтиёт бўлмоқда, хабарларга кўра, Ғарб давлатларидан қайтиб келганлардан, уларни қабул қилишлари эвазига ҳукуматини тан олишни сўраган. Шунингдек, уларнинг АҚШ, Туркия ва Европа Иттифоқи террорчи ташкилот деб ҳисоблаган Курдистон Ишчилар партияси билан ҳам алоқаси бор.
Турли ҳукуматлар репатриацияга муқобил вариантларни таклиф қилишди, масалан, Ироқда маҳбусларни суд қилишнинг қонуний механизмлари шулар жумласидандир. Курд маъмурияти ва баъзи АҚШ қонунчилари ҳам Руанда ва собиқ Югославияда ҳарбий жиноятчиларни таъқиб қилганлари каби «Исломий давлат» аъзолари учун халқаро трибунал ташкил этишни таклиф қилишди. Терроризмга қарши кураш бўйича эксперт Брюс Хоффман: "Буни индивидуал тарзда ҳал қилувчи халқаро орган бўлиши керак", дейди.
Ҳибсга олинганларни кейин нима кутмоқда?
Репатриациялар кўпаймаса, улар Сурияда ҳеч қандай ҳукмсиз, доимий қолиб кетишлари мумкин эди. Айрим таҳлилчилар вазиятни АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхона лагери билан солиштирмоқда, бу лагерь 20 йилдан ортиқ вақтдан бери кўплаб террорчилар ва уларнинг тарафдорларини қонуний чегарада ушлаб турган. Курд маъмурияти июнь ойида минглаб хорижлик жангчиларни судга тортишни бошлашини эълон қилди, бироқ ҳозирча ҳеч қандай суд жараёни ўтказилмаган ва танқидчилар маъмуриятда ҳар қандай жангариларни ушлаб туриш ҳуқуқи йўқлигини айтади.
Сурия объектлари очиқ қолар экан, айниқса, АҚШ қўшинлари чиқиб кетса, улар «Исломий давлат»нинг рейдлари нишонига айланади. Улар шунингдек, ҳужумлар учун майдонга айланиши мумкин. «Ёки қониқарсиз статус-кво давом этади ёки биз лагерларда кузатилиши мумкин бўлган зўравонлик ҳаракатларини кўрамиз. Ва, эҳтимол, бу ҳаракатга туртки берадиган ягона йўлдир», дейди Хоффман.