Сентябрь ойи охирларида ҳам Мисрда, ҳам Қозоғистонда халқ норозилик намойишига чиқди.
Қоҳирада халқ амалдаги президент Сиси маъмуриятига қарши (қуролсиз, тинч) кўтарилган бўлса, Остонада қозоғистонликлар Хитой экспансиясига қарши норозилик намойишига чиқди.
Биласизки, олдинроқ Британияда ҳам бош вазирга қарши одамлар кўчага чиққанди.
Мана шу ерда аввалроқ эълон қилган таржимамиздаги қуйидаги сатрлар нақадар оқилона, мантиқли эканлигига амин бўламиз:
''Дунёнинг қайсидир нуқтасида халқ нимадандир норози бўлса, бунда доимо маъно бўлиб келган – одамлар айнан нимадан норози.
Агар демократияда муаммо юзага келса, ҳамма уни бартараф этишга тайёр. Бартараф ҳам қилишади (масалан, Британия- тарж.).
Лекин агарда авторитар тузумда муаммо пайдо бўлса – жавоб ҳар доим ўша-ўша: сабаби мустабид тузум.
Мабодо режим Ғарб дунёси билан иттифоқдош бўлмаса ва ўзининг эски қадрдон авторитар ошнасининг кучларига таянса, унда иш янада ёмон деяверинг.
Авторитар тузум демократия дунёсида қадрдонлардан бўлса, иллюзия (сохта тасаввур) вужудга келади, яъни диктатурани ёлғиз қўйишмайди, ҳар қандай вазиятдан олиб чиқиб кетишади. Модомики, иттифоқдош бўлмаса – кафолат йўқ. Билганини қилишади'' (иқтибос тугади).
Манба: @ildizuz