Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Имом Бухорийнинг устозлари қандай тавба қилди? 

2856

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг Қуънубий исмли шайхлари бўлган. У милодий 833 йилда вафот этган. У зот имом Муслим роҳимаҳуллоҳнинг ҳам устозидир. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади:

" Имом Моликнинг "Муватто" сини ривоят қилганларнинг энг ишончлиси Қуънубийдир".

Имом Заркалий айтади:

"У ишончли ҳадис рижолларидандир!".   

У ёшлигида ниҳоятда бетартиб бўлган. Шароб ичишга муккасидан кетган. Сўнг Аллоҳ унинг тавба қилишини ирода қилган. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ у зотнинг тавба қилишини бундай ёзади:   

"Қуънубий шароб ичишга бориш учун шерикларини кўчада кутиб ўтирган эди. Унинг олдидан бир киши эшак минган ҳолда ўтди. Унинг атрофида кўп инсонлар бор эди. Улар унга жуда бошқача ҳурмат изҳор  қилишар эди. Атрофидагилар унга "эй имом" деб мурожаат қилишар эди. Бу ҳол Қуънубийнинг диққатини тортди. У кишиларнинг орасини ёриб эшак минган кишининг олдига борди ва эшакнинг жиловидан тутиб сўради:

- Сиз кимсиз?

- Мен Шуъба ибн Ҳажжожман.

- Ким у Шуъба?

- Муҳаддис.

- Муҳаддис ким?

- У кишиларга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини айтиб беради.

- Менга ҳадис айтиб берингчи!

- Менга Мансур ибн Муътамир Рибъий ибн Ҳарошдан ҳадис айтди,  у эса Абу Масъуд ал-Бадрийдан ҳадис айтди, у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди, у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:   

"Аввалги пайғамбарлардан инсонларга қолган гап "Агар уялмасанг хоҳлаганингни қилавер!" дир".  

Қуънубий бу рисолатнинг маъносини тушунди. Уйига қайтиб ибодатга берилди. Сўнг Мадинага риҳлат қилиб имом Моликдан дарс олди. У зотдан барча илмни олгач имом Шуъбадан ҳам дарс олиш учун  Басрага қайтишни ирода қилди. Аммо у қайтганида имом Шуъба вафот этган эди. Ундан фақатгина юқоридаги битта ҳадисни эшитиб қолган эди.  

Бу қиссадан олинадиган ибрат шуки, ҳеч кимдан ноумид бўлманг!  Шароб ичадиган киши "Муватто"нинг энг ишончли ровийсига айланди. Ундан имом Бухорий ва имом Муслимлар дарс олишди, ҳадис эшитишди. Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин!

А.Самарқандий

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Бухорий ҳақида айрим маълумотлар

3205 16:55 02.05.2023

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

1077 10:55 16.08.2022

Диний таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам қабул қилинади

1407 18:20 21.06.2022

Абу Ҳанифа улуғ муҳаддис ҳам эди

1387 20:50 07.06.2022

«Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси» ўтказилади

1572 11:40 03.01.2022

Имом Бухорий маркази вакиллари дунёдаги энг йирик қўлёзма кутубхоналаридан бирига борди

1378 09:15 06.11.2021
« Орқага