Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Имом Аъзамнинг таваллуди, илк йиллари ва касби

2814

Кенг тарқалган маълумотларга кўра, Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ Абдулмалик ибн Марвон халифалиги даврида Куфада ҳижрий 80-йилда дунёга келган. Фақат Аллома Кавсарий, Бадриддин Айнийнинг тарихда имомнинг туғилишига алоқадор уч хил, 61, 70 ва 80-йиллар билан боғлиқ фарқли саналарни ривоят қилганини айтиб, бошқа турли фикрларни ҳам эътиборга олган ҳолда Имоми Аъзамнинг туғилиши ҳижрий 70-йилга тўғри келишини ҳақиқатга яқинроқ деб билган. Бунга кўра, Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 150-йили 70 ёшда эмас, балки 80 ёшларида охиратга риҳлат қилганлар.

Илк йиллари

Куфада тавваллуд топган имом умрларининг катта бир қисмини ушбу шаҳарда ўтказдилар. Биринчи ўринда ота касби бўлган тижорат билан шуғулландилар. Умар ибн Ҳурайс кўчасида бир машҳур дўконлари бор эди. У зот тижоратда ниҳоятда ишончли киши бўлиб, ҳеч кимни алдамасдилар. Шундай қилиб, ипак бозорида қисқа вақтнинг ичида бутун тўқувчилар наздидаги юксак ҳурмат соҳиби бўлдилар.

Ўз шеригининг айби бор бир матони мижозга айбини айтмасдан сотиб юборганини билган имом, сотилган матонинг пулига қўшиб бошқа ашёларнинг пулини ҳам садақа ўлароқ тарқатадилар. Тарқатилган молнинг қиймати 30 дирҳамга тенг бўлиб, бу у давр учун жуда катта маблағ ҳисобланган. Сўнгра  у киши ғофилларча иш тутган шеригидан ажралди. Вақт ўтиб тижорати кенгайди, катталашди, шахсий ипак йигириш корхонасига эга бўлди. Қўл остида кўплаб ишчилар хизмат қилишди.

(давоми бор) (1-қисм) (2-қисм) (3-қисм) (4-қисм)

Эҳсон Шеножакнинг “Имоми Аъзам изидан” китобидан 

Таржимон: Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Абу Ҳанифа кўрган саҳобалар

2935 18:55 09.06.2021

“Имоми Аъзам изидан” (14-қисм)

2761 03:30 04.05.2021

Тожирликдан олимликка

2516 22:00 30.04.2021

“Куфада тўрт минг киши ҳадис, тўрт юз киши фиқҳ ўрганмоқда эди”

2652 23:00 08.04.2021

Қозилик мансабини қабул қилмадилар...

2382 23:00 19.03.2021

Имоми Аъзам давлат вазифасини қабул қилмагани учун дарраланди

2950 21:00 10.03.2021
« Орқага