Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ИҲТ: “Трампнинг тинчлик режасини тамомила рад этамиз” 

2830

Кеча, 3 февраль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари қатнашди ва унда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Фаластин – Исроил низосини ҳал этишга қаратилган “тинчлик режаси” муҳокама этилди.   

Йиғилишдан сўнг эълон қилинган баёнотда ИҲТга аъзо давлатлардан Трампнинг “тинчлик режаси”ни амалга ошириш ишларида ҳамкорлик қилмаслик сўралди. Таъкидланашича, мазкур режада Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқлари ва истаклари ҳатто минимум даражада ҳам эътиборга олинмаган ҳамда Трампнинг режаси аввалги тинчлик музокараларига зиддир. 

“Трампнинг тинчлик режасини тамомила рад этамиз”, – дейилади баёнотда. 

Шунингдек, баёнотда Исроил босиб олган Фаластин ерларини тарк этмагунча Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг иложи йўқлиги таъкидланган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан учрашди

919 17:41 18.08.2022

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Шарқий Қуддус бўйича баёнот берди

1146 13:45 28.07.2022

Бухоро обидалари Ислом оламининг маданий мероси рўйхатига киритилди

1282 12:05 08.07.2022

Тарихда бугун: Ислом ҳамкорлик ташкилотига асос солинди

1411 19:25 25.09.2021

“Ҳиндистонда пандемия мавзуси мусулмонларга қарши ишлатиляпти”

3783 15:39 20.04.2020
« Орқага