Ўзининг диний-маърифий дастурлари билан мамлакатимиз ва чет эллардаги мухлислар орасида анча танилган AzonTV онлайн телеканали ўз веб-сайтини ҳам очди. Энди дилингизга манзур бўлган кўрсатувни YouTube каналидан қидириб ҳам овора бўлмайсиз. Сайтда сиз кўра олмай қолган кўрсатувларни ҳам, онлайн кетаётган кўрсатувларни ҳам бемалол кўриб томоша қилишингиз мумкин.
Azon.uz сайти жамоаси онлайн телеканалнинг ишларига Аллоҳдан ривож тилаб, хайрли ишларида Ўзи мададкор бўлишини тилайди. Муқаддас динимиз ривожи ва ёйилишидаги қилаётган ишлари доим барқарор бўлсин!
Сайтнинг интернетдаги манзили: Azon.TV