Айни дамда AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида «Йўловчи» кўрсатувининг навбатдаги сони бошланмоқда. «Йўловчи»нинг галдаги сони «Қўйлиқ» бозори ҳудудида жойлашган “Compass” савдо мажмуасида бўлиб ўтди.
Кўрсатувнинг ушбу сонида ҳам қизиқарли ва манфаатли саволлар тақдим этилиб, юртдошларимизнинг билимлари бир карра синовдан ўтказилди.
Бугунги кўрсатувда иштирокчилар қуйидаги 4 саволга жавоб беришлари керак:
- Мисвок ишлатиш қандай амал?
- Қандай ҳолатда 4 ракат фарз намозларини 2 ракат қилиб қисқартириб ўқиш мумкин?
- У неъмат кишига икки марта бепул берилади. Ундан кейин пулга сотиб олади. Бу нима?
- Намоздан сўнг «Оятал курсий»ни ўқишнинг фазилати қандай?
Юқоридаги саволларнинг барчаси тўғри жавоб берган иштирокчилар супер саволга жавоб бериш орқали «Азон китоблари» нашриёти томонидан тақдим этилган Қуръони каримни қўлга киритишлари мумкин. Бу галги супер савол эса, қуйидагича бўлади:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинага борганларида биринчи бўлиб қилган ишлари нима?
Кузатувчиларимиз орасида ушбу саволларга жавоб топа олувчилар ёки бу ҳақида маълумотга эга бўлмаганлар ҳам бўлса, қуйида «Йўловчи» кўрстувини томоша қилиб, ўз илмларини ошириб ва мустаҳкамлаб олишлари мумкин.