Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Унга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан 2022 йил 1 сентябрга қадар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
- хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда — БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда;
- йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;
- ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.