Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хориждаги россияликларни ватанига қайтаришмоқчи

1934

Россия Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари хорижда яшайдиган камида 500 минг россияликни ватанга қайтишга кўндириши зарур. Finanz нашрининг ёзишича, мамлакат ҳукумати ана шундай қарор қабул қилган.

Вазирликлар вакиллари чет элларга бориб, эмигрантларга Кўнгилли равишда кўчиш бўйича давлат дастури ҳақида гапириб беради. Ушбу дастур 2022 йилдан 2030 йилгача амал қилади. Ҳукумат амалдорларга минтақавий кўчиш лойиҳаларига асосланишни ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун федерал бюджет маблағларидан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.

Жаҳон банки маълумотига кўра, 2017 йилда Россиядан ташқарида яшайдиган фуқаролар сони 10,6 миллион эди, бу эса аҳолининг 7,4 фоизи демакдир. Кўчиб кетганлар сони бўйича Россия дунёда учинчи ўринда туради. Россияликларнинг 40 фоизи хорижга кўчишнинг асосий сабаби сифатида Россиядаги иқтисодий беқарорлик ва чет мамлакатларда турмуш тарзининг яхшироқ эканлигини тилга олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарих илмида бизникилар ва хорижликлар 

1642 09:25 12.06.2022

Венгрияда хорижлик ҳайдовчиларга ёқилғи сотишга чеклов жорий қилинди

1050 10:00 28.05.2022

Хориждаги меҳнат муҳожирлари ҳақида маълумот берилди

1222 11:10 14.09.2021

Хориждаги ўзбекистонликлар бу йил қанча пул жўнатгани маълум бўлди

2528 08:30 11.09.2021

Меҳнат мигрантларининг айрим харажатлари қоплаб берилади

1728 11:20 26.08.2021
« Орқага