Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ҳожар онамиз нима деган эдилар?..

3956

Иброҳим алайҳис-саломнинг аёли, Исмоил алайҳис-саломнинг оналари бўлмиш Ҳожар онамиз ўзларини экин ўсмаган қуруқ саҳрога ташлаб кетаётган Иброҳимга айтган сўзлари нақадар гўзал: 

“Эй Иброҳим бизларни мана бундай кимсасиз саҳрога ташлаб қаерга кетяпсиз? 

Иброҳим унга қайрилмади ҳам. 

Шунда у: Сизга шундай қилишни Оллоҳ буюрдими, деб сўради. 

Иброҳим: Ҳа, деб жавоб берди. 

Шунда у: У ҳолда Оллоҳ бизни ҳалок қилмайди, деди.  

Ҳа, Оллоҳ таоло солиҳ бандаларини йўқ қилмайди. Ахир Оллоҳ таоло солиҳ киши ва унинг аёлига фарзандининг ўрнига ундан яхшироғини эваз қилиб бердику. 

Бу ҳақда Каҳф сурасида айтилади: “Ҳалиги боланинг эса ота оналари мўмин кишилар эдилар. Бас, биз у (бола) туғён ва куфр билан уларни қийнаб қўйишидан (яъни, уларнинг ўз болаларини яхши кўрганлари сабабли диндан чиқиб кетишларидан) қўрқдик. Шу сабабдан, уларга Парвардигорлари (бу бола)дан кўра покизароқ, ундан кўра меҳрибонроқ (бошқа бир болани) бадал-эваз қилиб беришини истадик”. (Каҳф сураси, 80-81-оятлар). 

Ахир Оллоҳ таоло солиҳ кишининг хазинасини унинг фарзандлари учун сақлаб бермадими? 

Ўшанда У Зот Мусонинг ҳамроҳи Ҳизр алайҳис-саломга нураб кетган деворни янгидан қуришни, солиҳ кишининг фарзандлари катта бўлгач оталарининг хазинасини олишларини буюрган эди.

“Энди девор эса шу шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида улар учун бир хазина бор эди. Уларнинг оталари жуда яхши киши эди. Бас, Парвардигоринг улар вояга етиб,

Парвардигорингнинг раҳмат-марҳамати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди...” (Каҳф сураси, 82-оят).  

“Энг бахтиёр аёл” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

4450 17:35 01.06.2023

Тақво ва сабр тимсоли – Ҳожар онамиз

2535 22:18 15.02.2020

Тақводор аёл қиссаси – Биби Ҳожар

2532 23:05 10.07.2019
« Орқага