Кеча, 7 август куни Ҳиндистоннинг Air India Express авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 самолёти қўнишга уринган пайтда ҳалокатга учради. Hindustan Times нашрининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 140 дан зиёд киши яраланган.
Дубайдан учиб келган ушбу самолёт Керала штатининг Кожикоде шаҳри аэропортига қўнмоқчи бўлганида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, иккига бўлиниб кетган. Air India Express самолёти бортида жами 191 киши бор эди. Маҳаллий вақт билан соат 19:00 да юз берган ҳодисада учувчилардан бири ҳам ҳалок бўлди.
Самолёт қўнишга уринган пайтда кучли ёмғир ёғаётган эди. Ҳозир Ҳиндистонда ёмғир мавсуми бўлиб, айрим ҳудудларда сув тошқиндари ва кўчкилар кузатиляпти.
Хитой Саудияга ядровий қурол ишлаб чиқаришда ёрдам берганликда айбланмоқда
Блогерларнинг Telegram аккаунтини бузишга уриниш – сўз эркинлигига таҳдиддир