Ҳиндистон матбуоти Твиттер бош директори этиб тайинланган ҳиндистонлик Парага Агравалга бағишланган мақтовли сарлавҳалар билан тўлиб-тошди. 37 ёшли Агравал Твиттер асосчиси Жек Дорсининг ўрнини эгаллади.
Агравал 2011 йилдан бери мазкур ижтимоий тармоқда фаолият олиб боради, унга ишончли бошқарувчи деб қаралмоқда.
Твиттернинг янги раҳбарини Ҳиндистондан минглаб фойдаланувчилар табриклади. Кўпчилик у S&P 500 рейтингидаги энг ёш бош директор бўлганига эътибор қаратди. Фойдаланувчилардан бири дунёнинг йирик технологик компанияларини бошқараётган ҳиндлар рўйхатини эълон қилди:
Google – Сундар Пичаи;
Microsoft – Саия Наделла;
IBM – Арвинд Кришна;
Adobe – Шантану Нарайен;
VMWare – Рагу Рагурам.
Агравал Ҳиндистон технология институти битирувчисидир. Бундан ташқари, у Америка Қўшма Штатларидаги Стэнфорд университетида таҳсил олган.
Твиттердан олдин Парага Агравал Microsoft, Yahoo ва AT&T компанияларида ишлаган.