Кеча, 5 март куни «Ҳилол-Нашр» нашриётининг бош дўконида «Ҳазрат Навоийни англаш сари» туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Унда Ҳасанхон қори Абдулмажид томонидан «Тасаввуф ва унинг мақомлари» мавзуси ёритилди.
Ҳасанхон Яҳё суҳбат тингловчиларига тасаввуф мақомларини шарҳлаб берар эканлар, риё ва ужбдан сақланиш инсонни мана шу мақомларда илгарилаб боришининг асосий сабабларидан бири эканлигини тушунтириб, риё ва ужб кичик ширк эканлиги тўғрисидаги ҳадисларни шарҳлаб, бу иллатларнинг зарари ва улардан қутулиш йўлларини тингловчиларга изоҳлаб берди.
Суҳбат сўнгида тингловчилар ўзлари қизиққан саволларга етарлича жавоб олдилар.