Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Ҳатто чўрини ҳам турмушга мажбурлаб бўлмайди...

2112

Барийра ансорлардан бирининг чўриси эди. Унинг эрининг исми Муғийс эди.

Барийра озод бўлишни истади. Соҳиби билан озод бўлиш учун келишиб олди( мукотаба бўлди).

Барийра озодлик пулини тўлагач, биринчи қарори эри Муғийс билан ажрашиш бўлди. Шариат чўри озод бўлсаю эри қул бўлиб қолса, чўрига шу эри билан қолиш ёки қолмаслик ихтиёрини беради. Барийра ажралишни ихтиёр қилди. Муғийс уни жуда яхши кўрар эди. Мадина кўчаларида Барийранинг орқасидан эргашиб юрар, қайтишини сўраб ёлворар эди. Барийра унга қарамас эди.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Аббос билан кўчада кетаётиб уларни шу ҳолда кўриб қолдилар. Амакилари Аббосга:

-Эй Аббос! Муғийснинг Барийрага бўлган муҳаббатидан, Барийранинг унга бўлган бепарволигидан ажабланмаяпсизми?- дедилар.

  Муғийс Барийранинг қайтишидан умидини узгач, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борди. Барийрага гапириб кўришларини илтимос қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Барийрага киши юбориб айтдилар:

- Эй Барийра! Эрингга қайтсанг яхши бўлар эди. У сенинг турмуш ўртоғинг, болангнинг отаси.

Барийра:

- Менга амр қилаяпсизми, эй Аллоҳнинг расули?-деб сўради.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

- Йўқ. Мен воситачиман, дедилар.

Барийра:

- Унга менинг эҳтиёжим йўқ, деди.

  Диний томондан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу умматнинг пайғамбаридирлар. 

  Сиёсий томондан эса давлат раҳбари ҳисобланганлар. Мана шу икки буюк мартабаларига қарамасдан оддий бир қулнинг илтимосини қайтармасдан воситачилик қилаяпдилар.

  Биз ҳам заиф ва фақир мусулмонларнинг хизматига камарбастамизми?  Ёки ишимиз кўплигини айтиб баҳона излаймизми?

  Улар бизнинг тенгимиз эмаслигини ўйлаб улар билан гаплашмаймизми? Ахир ҳаммамиз Одам фарзанди, Одам эса тупроқдан-ку!

  Барийранинг одобига қаранг! Агар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам амр қилганларида у зотнинг амрларини Барийра гарчи ҳавои нафсига қарши чиқиб бўлсада ҳаргиз қайтармаган бўлар эди.

  Биз шариат амрини, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларини ўз ҳавои нафсимиздан, ҳисларимиздан, рағбатларимиздан олдинга қўя олаяпмизми?

  Нафсимизга қийин бўлган ҳалол ишни фақатгина Аллоҳ ва Расули учун қила олаяпмизми?

  Нафсимиз моил бўлган ҳаром ишни фақатгина Аллоҳ ва Расули учун тарк қила олаяпмизми?

  Биз инсонлар орасини ислоҳ қилганимиз учун ажр оламиз. Ислоҳ бўлдими, йўқми бунинг аҳамияти йўқ. Биз натижадан сўралмаймиз. Қилган ишимиздан сўраламиз. Яхши ишга савоб, ёмон ишга гуноҳ. Яхшилик натижа бермаса ҳам савоб олаверамиз. Ёмонлик азият бердими йўқми гуноҳ олаверамиз.

  Шайтон бизга "фалончи ва фалончининг ўртасига тушма. Фойдаси йўқ. Улар сенинг гапингни олишмайди" деса унга қулоқ солмайлик. Улар қабул қилишмаса юбизга нима зарар? 

  Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Барийра гарларини олмагани учун ғазабланмадилар.

  Бу дин аёлларни икром қилди. Уларнинг хоҳиш-истакларини эҳтиром қилди.  Қалбларига қаради. Бир аёл бир эркакни хоҳламади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни мажбур қилмадилар.

  Агар қизингиз сиз хоҳлаган куёвни ёқтирмаса уни мажбур қилманг! Чунки бу қизга ҳам, куёвга ҳам зулмдир. Бу омонатни муҳофаза қилмасликдир. Зеро қизлар бизга Аллоҳ томонидан омонатдир.

  Бу омонатга қандай муносабатда бўлишимизга Аллоҳ албатта назар солади.

  Аёллар қалбига эҳтиёт бўлинг!

              Адҳам Шарқовий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекни хор қилаётган тушунча: “Одамлар гапир(ма)син!”

2684 16:45 21.11.2022

«Ё мени дейсан, ё хотинингни» ёхуд оилада қайнона «бош» бўлганда

2513 19:48 19.11.2022

Менинг келиним шахс, чўри эмас...

1881 09:53 19.11.2022

Олимларни олима аёллар тарбиялайди

1274 20:43 18.11.2022

«Ўғлинг учун эмас, қизинг учун совчи қўй...»

1913 17:10 08.11.2022

Отанг яхшими, онанг яхшими?

1192 17:25 02.11.2022
« Орқага