Мусулмон кимса фаришталар сифатлари ҳақида қуйидагича жазмий ақийдада бўлиши лозим:
1. Фаришталар Аллоҳ азза ва жаллага доимий ибодатда бўлишар. Уларнинг бирортаси ҳам Аллоҳ субҳонаҳунинг авлоди ёки тенги бўлиши асло мумкин эмас. (яъни, Аллоҳ таоло фарзанд тутишдан пок ва мушрикларнинг фаришталар ҳақидаги илоҳнинг қизлари ёки унга ўхшаш ёки бўлмасам унга тенг деган гаплари туҳмат ва ёлғондир).
2. Фаришталар Аллоҳ таолонинг барча амрларига сўзсиз эргашувчи ва бажо келтирувчидирлар. Унга бирон бир ишда исён этувчи ва бирор бир ман этилган ишни қилувчи эмаслар. Улар доимий тарзда Аллоҳ таолога ибодатни лозим тутарлар. Уларнинг одати доимий ҳолатда Аллоҳ таолога зикр ва ҳамд ила тасбеҳ айтувчи бўлишдир.
3. Фаришталарнинг иккита, учта ва тўртта қанотлари бўлур. Бу ҳақида Аллоҳ жалла жалолуҳу зикр этган. Бизлар фаришталарнинг ушбу қанотлари ва унинг кайфияти ҳақида бирон нарсани батафсил тарзда билишга қоим (ва масъул ҳам) эмасмиз. Чунки, улар биздан Аллоҳнинг иродаси ва ҳукми ила беркитилгандир. Бу (фаришталарнинг қанотлари ва ушбу қанотлар қандай бўлиши) ҳақида Қуръон хабар бермаган.
4. Фаришталар кўз ила кўриш имконсиз бўлган, нурдан яратилган латиф махлуқлар бўлиши билан бирга, Аллоҳ таоло уларга ҳар ҳил шаклларга кира олиш ва турфа ҳил жисмларда зоҳир бўла олиш қудратини берган. (фаришталар баъзилар тасаввур қилганидек қанотли ёш болачалар суратида бўлмаслар!)
Фаришталар ҳақида айтилган ушбу сифатларга биз юқорида далиллар келтирдик.
Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган мўмин кимсага ушбу сифатларни ёки улардан бирини инкор этиш асло мумкин эмас. Агар бу сифатларни ёки улардан бирини инкор этса иттифоқан куфрга тушар.
"Кубро ал-яқийниёт ал-кавния".
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ.
Фаришталар Аллоҳ таолонинг мукаррам ва ўта итоатгўй махлуқлари бўлиб, биз саноғини билмайдиган даражада кўп яратилган нурли бандаларидир.
Улар турфа шаклга кира олишади.
Аммо, баъзи қавмлар ўйлаганидек қанотли ёш болачалар эмас. Фаришталарнинг ўта улкан, идроки бизларни қўрқитиб юборадиган катталари ҳам бор. Аммо фаришталарга сиғиниш асло мумкин эмас.
Сиғиниш фақатгина Аллоҳ таолога хосдир!
Суннатуллоҳ Абдулбосит