Ўзбекистон Республикаси президентнинг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши муносабати билан бир қатор Ҳукумат қарорларига қўшимчалар киритилди.
Унга асосан, ОТМларга қабулнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча 1 фоизгача давлат гранти бўйича қабул квотаси ажратилади.
Бундан ташқари, ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органига бевосита қилган мурожаатини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаби билан мурожаатнинг кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмайди.