Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ташқи ишлар вазири ҳинд мусулмонларига қарши "уюшган зўравонлик"ни қоралаганидан кейин Эрон элчиси Али Чегенини чақирди.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчисига демарш эълон қилди ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг сўзлари "мутлақо номувофиқ ва қабул қилиб бўлмайдиган" дея таъкидлади.
Душанба куни кечқурун Зариф: «Эрон ҳинд мусулмонларига қарши уюшган зўравонликни қоралайди. Асрлар давомида Эрон Ҳиндистон билан дўст бўлиб келган. Биз Ҳиндистон ҳукуматини барча ҳиндистонликларнинг тинчлигини таъминлашга ва зўравонлар устун бўлишига йўл қўймасликка чақирамиз. Олдинга бориш йўли тинч мулоқот ва қонун устуворлигидадир”, – деган эди.
Аввалроқ Покистон, Туркия ва Индонезия Деҳлидаги норозилик намойишлари ҳақида баёнотлар берган эди.
Ҳиндистонда зўравонлик фуқаролик тўғрисидаги қарама-қарши қонунларга қарши норозилик намойишларидан кейин пайдо бўлди. Камида 46 киши, асосан мусулмонлар ўлдирилган ва 200 дан ортиқ киши жароҳатланган. 2019 йил декабр ойида қабул қилинган қонун, Исломдан ташқари, Жанубий Осиёдаги деярли барча динлардан келган муҳожирларга Ҳиндистон фуқаролигини олишига йўл очади.
Бу Деҳлида 1984 йилдан бери энг катта зўравонлик бўлиб, ўша пайтда бош вазир Индира Ганди ўлдирилганидан кейин 3000 дан ортиқ сикх озчилик аъзолари қатл этилган.
Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ҳам эронлик ҳамкасбининг ҳинд мусулмонларига уюштирилган зўравонликни қоралаш бўйича позициясини қўллаб-қувватлади.
Сешанба куни Қурайший: "Мен Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг ҳинд расмийлари барча ҳиндларнинг фаровонлигини таъминлаши кераклиги ҳақидаги ушбу ташвишларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман" деди.
Покистон Бош вазири Ҳиндистон мусулмонларига қарши шайтоний ва систематик қатағонларни "адолатсиз ва бутун минтақа учун хавфли" деб атади.
Кеча 18 дан ортиқ мамлакатда юзлаб Ҳиндистон ва Европанинг фуқаролари ҳинд мусулмонларига қарши уюштирилган зўравонликни қоралаган оммавий намойишлар уюштирдилар ва зўравонлик содир этганларга қарши зудлик билан чоралар кўришга чақирдилар.