Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Эрига итоат қилган ва қилмаган аёлнинг оқибати...

25904

Аллоҳнинг Расули, у зотга Яратганнинг салоту саломи бўлсин, айтдилар:

"Агар мен бир нарсани бошқа бир нарсага сажда қилишига амр қилганимда, аёлни эрига сажда қилишга амр қилган бўлар эдим. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, аёл киши эрининг ҳақини адо қилмагунча Роббисининг ҳақини адо қила олмайди."

"Агар аёл эр ҳақини билганида эди, нонуштаси ва кечки таоми хозир бўлган пайтда, токи эр таомни еб битирмагунича тик турган бўлар эди."

"Агар бир киши аёлини тўшакка чақирсаю аёл бош тортса ва эр ундан ғазабланганча тонг оттирса, токи тонг отгунича фаришталар у аёлга лаънат айтадилар."

"Эри хозир бўлган бир аёлга эрнинг изнисиз (нафл) рўза тутмоқлик ҳалол эмас. Эрининг изнисиз уйига бировни киритмоқ ҳам ҳалол эмас."

"Агар бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, авратини (ҳаромдан) сақласа ва эрига итоат қилса, у аёлга: Жаннатга хоҳлаган эшигингдан кир, - деб айтилади."

Ҳусйн ибн Миҳсонни аммасига айтдилар: " Эринг борми? У айтди: Ҳа. Айтдилар: Сен унга қандай муносабатдасан? У айтди: Модомики қувватим етар экан ҳақини бажо келтираман. Айтдилар: Эринга нисбатан қандайлигинга боққин. Чунки у сенинг Жаннатинг ва Жаҳаннамингдир. (Яъни ё рози қилиб Жаннатга, ё норози қилиб Жаҳаннамга кирасан)

Оиша онамиз айтдилар: " Аллоҳнинг Расулидан сўрадим: Аёл киши устида ҳақи энг буюк бўлган инсон кимдир? Айтдилар: Унинг  эри!  Мен айтдим: Эркак кишининг устида  ҳақи энг буюк бўлган инсон кимдир? Айтдилар: Унинг онаси."

"Қайси бир аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот этса Жаннатга киради."

Акс ҳолда эса...

"Қайси бир аёл бекордан бекорга (шаръий сабабсиз) эридан талоқ сўраса, унга Жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаромдир."

"Уч тоифа инсон борки уларнинг намозлари қулоқларидан нарига ўтмайди.(Аллоҳ қабул қилмайди)

1. Эгасидан қочган қул токи қайтгунича.

2. Эри унга ғазаб қилган ҳолда тунаган аёл.

3. Бир қавмнинг исталмаган имоми.

"Сизларга Жаннат аҳлидан бўлган кишиларингиз ҳақида хабар берайми? Пайғамбар Жаннатдадир, сиддиқ инсон Жаннатдадир, шаҳид инсон Жаннатдадир, янги туғилган бола (вафот этса) Жаннатдадир. Аёлларингиз ичидаги аҳли Жаннатлар эса эрига севикли, серфарзанд ва эри унга ғазаб қилган вақтда қўлларини эрининг қўллари устига қўйиб: Сиз рози бўлмагунча бир лаҳза ҳам кўзимни юммайман - деб эрининг олдига қайта қайта келувчи аёлдир."

"Бир аёл эрига озор берган вақтда эрининг Жаннатдаги ҳурлари:  Эй Аллоҳ сени ҳалок қилгур, унга озор берма, у сенинг ҳузурингда вақтинчадир, сен(дек золим аёл)дан айрилиб бизни олдимизга келишига оз қолди - деб айтадилар."

Аллоҳ ва Росули рост айтгувчидир!!!

* Юқоридаги ҳадисларда айтилган "эрга итоат" ва "эрнинг розилиги"дан мурод мутлоқ ёки кўр-кўрона итоат эмас.

Балки Аллоҳга гуноҳкор бўлмаган  ва шариатга зид бўлмаган ўринлардаги итоатдир.

Севги, ўзаро муҳаббат ва бир биринини англаш устига қурилган итоатдир...

Абдулқодир Азҳарий

Бу ҳақда ўқинг:

Бу исломдаги аёлни ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатингчи!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекни хор қилаётган тушунча: “Одамлар гапир(ма)син!”

2685 16:45 21.11.2022

«Ё мени дейсан, ё хотинингни» ёхуд оилада қайнона «бош» бўлганда

2513 19:48 19.11.2022

Менинг келиним шахс, чўри эмас...

1881 09:53 19.11.2022

Олимларни олима аёллар тарбиялайди

1274 20:43 18.11.2022

«Ўғлинг учун эмас, қизинг учун совчи қўй...»

1913 17:10 08.11.2022

Отанг яхшими, онанг яхшими?

1192 17:25 02.11.2022
« Орқага