Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Наср

Энг яхши aкa

5949

Банкнинг ёнида катта-қип-қизил ўта ҳашамдор  машина турар, унинг олдида кўзларини катта-катта очганча етти-саккиз яшар болакай уни томоша қиларди.
У ҳайрат оламида экан ортидан келган қоп-қора анча қимматбаҳо костюм-шим кийган йигитнинг келганини ҳам пайқамай қолди.
— Ҳа болакай, машинам сенга ёқиб қолдими?
Йигит ўта замонавий кийинган, соч-соқоли ўзига ярашган, банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак: қўлида қора кейс. Уни бир қўлида айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди:
— Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас, шунчаки энг кучли банкир, битта-ю битта укасига энг зўр машинани совға қилади-да.
— Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан. Акангиз хам жуда бой экан, қанийди мен ҳам... – болакай гапини тугата олмади.
— Шунақа аканг бўлишини хоҳлармидинг? — сўради бойвачча йигит:
— Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман..
Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб, жуда ҳам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди.
— Хоҳлайсанми, сени айлантириб келаман?
Болакай шу қадар севиниб кетдики, бахтдан сакрарди..
Машина йўлга тушди.
Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шуурида ғиж-ғиж бойлиг-у давлат, иккинчисининг қалбида меҳри дарё, муҳаббат лиммо-лим тўла икки инсон кетиб борарди.
Болакай шунақа қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича, кўчадагиларга ғурур билан қўл силтар экан, сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди ва:
— Ака, иложи бўлса мана шу домнинг подъезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг. 
“У қўшниларига ҳам мақтанмоқчи шекилли”, деб йигит мийиғида кулиб, бош ирғади ва машинани бола айтган подъезд ёнигача олиб келиб тўхтатди.
Шундай қимматбаҳо машина подъезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб, ҳамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради.
– Ака, беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг, илтимос.
Ўзи эса шамолдек подъездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди.
Хонада беш яшар укаси қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди.
Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У ҳеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачасига боғланиб қолганди.
Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди.
«Қара, кўряпсанми Санжар, қара қанақа зўр машина, мана бу аканинг акаси укасига совға қилибди!”
Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради:
-- Мен катта бўлсам бой бўламан, кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан. Кейин уйдан магазинга, магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз! Сенга кўп ўйинчоқлар сотиб оламиз. Кейин эса машинангда Маккатиллога, Худонинг уйига бориб сенинг оёқларингни тузалиб кетишини сўраймиз».
Йигит ҳўнграб йиғлаб юборди ва машина эшигини очди:
— Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга ҳам элтиб қўяди. Агар сўраб суриштирсак Маккага ҳам йўлни топамиз…

Сора Саидова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рози бўлинг, ўғлим Қуръон ёдласин! (Бўлган воқеа)

3692 19:25 16.06.2023

Меҳмон (бўлган воқеа)

2662 20:40 06.06.2023

«Келинчагимни айнитди...»

10387 12:40 10.05.2023

Бир сих кабоб

4930 21:30 29.01.2023

Айиқнинг дўстлиги

5548 22:05 28.10.2022

Иссиқ-совуқ туфайли азобда яшадим

3417 19:50 23.10.2022
« Орқага