Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ва у зотнинг эса онамизга бўлган муҳаббатларидир.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Тунларнинг бирида Расулуллоҳ: «Эй Оиша, мени холи қолдиринг, бу тун Роббимга ибодат қилай», дедилар. Мен жавоб қилдим: «Қасамки, мен сизнинг ёнингизда бўлишни севаман ва яна сизни севинтирадиган ишларни ҳам севаман!»