Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идора Рамазоннинг охирги жумасига оид миш-мишларни рад этди

2963

Ижтимоий тармоқларда Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати бунга муносабат билдирди.

Тарқалган хабарда кимда қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлиши айтилган.

«Аслида бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин», — дейилади Фатво ҳайъати муносабатида.

Шунингдек, ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан 2020 йили Рамазон ойида батафсил жавоб берилгани эслатиб ўтилган.

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!», — деб таъкидлаган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Аввалроқ, Рамазон кириши ҳақида хабар берганларга оид тўқима ҳадис ҳам инкор этилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний идора Ҳажга кетаётган аёлларга муҳим тавсиялар берди  

2392 16:15 12.06.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

2732 11:22 28.05.2023

Диний идора: Рамазон қачон бошланишини билиш учун ой кузатилмоқда

4655 12:57 21.03.2023

Шайх Алижон қори қаламига мансуб китоб ва тиловат дискининг тақдимоти бўлиб ўтди

1318 19:46 27.10.2022

Диний идора: тўрт нафар туман бош имоми ишдан олинди

3515 09:51 22.09.2022

Диний идора «самосуд»ни тарғиб қилган имом ноибига чора кўрди 

4228 19:02 20.09.2022
« Орқага