Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Давлат божхона қўмитаси олдига қатъий талаб қўйилди

1887

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши кураш борасидаги фаолияти юзасидан қўмита раиси М.Азимовнинг ахбороти эшитилди.
 
Эшитувда депутатлар қўмита раисидан бир қатор масалаларни ҳал этиш талабини қўйдилар. Жумладан, 2016 йил 20 январда Божхона кодекси қабул қилинган бўлса-да, бугунги кунга қадар соҳада қонуности ҳужжатлар кўплиги сабабли бундай ҳужжатларни камайтириш масаласи қўйилди.
 
Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 11 майда 925-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби” тадбиркорларга қийинчилик туғдириш билан бирга, унда коррупион иллатлар мавжудлиги таъкидланди.
 
Ушбу тартибда белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун ҳар бир ходимнинг иш вақти учун “Евро” валютасида ҳисоб-китоб амалга оширилишини қандай тушуниш мумкин, деган асосли савол қўйилди. Тартибда белгиланган жойга божхона ходимининг етиб бориши учун сарфланадиган вақт ҳам ҳисобга олинмаган ва натижада амалиётда қаердадир хисоблаяпти, қаердадир эса йўқ.  
 
Эшитув якунида Божхона қўмитаси раисидан ушбу тартибни ҳам бекор қилиш ёки ўзгартириш талаб қилинди.

Расул Кушербаев, 
Олий Мажлис депутати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Давлат тили ҳақида ўйлар

1910 22:19 14.04.2023

Ҳукуматга ишонч қандай пайдо бўлади?

4534 20:20 08.03.2023

Энди коррупционерлар “давлат иш”ига қайта олмайди  

1368 13:05 28.05.2022

Тил йўқолса, эл йўқолади…

4713 16:25 23.05.2022

Байроғида автомат тасвирланган давлат

2564 21:05 11.03.2022

Давлат ва жамиятга сохта олимдан кўра хавфлироқ киши йўқ

2337 12:15 27.01.2022
« Орқага