Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чеченистонда Инстаграмга бойкот эълон қилинди

2175

Чеченистон парламенти аъзолари Инстаграм ижтимоий тармоғига бойкот эълон қилди. 

Парламент сайтида айтилишича, депутатлар шу орқали спикер Магомед Даудовни қўллаб-қувватлашни ният қилишган. Даудов Инстаграмдаги саҳифасини ёпган ва “Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия қаҳрамони Рамзан Қодировнинг саҳифасидан тўсиқ олиб ташланмагунига қадар” қайта очмаслигини билдирган. 

Инстаграм ва Фейсбукдан Қодировнинг саҳифалари ғойиб бўлгач, у Инстаграмнинг чеченча варианти – Mylistory тармоғига ўтишини эълон қилди. Қодировнинг таъкидлашича, АҚШ Давлат департаменти ходимлари ушбу тармоққа Россия ташқи ишлар вазирлиги ва Чеченистон раҳбарияти рухсати билангина аъзо бўлиши мумкин.   

Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни Рамзан Қодиров АҚШнинг санкция рўйхатига тушган эди. АҚШ молия вазирлиги фикрича, Чеченистон президентининг ноқонуний судлаш, қийноқ ва инсон ҳуқуқлари бузилишларида қўли бор.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамзан Қодиров «ядро физикаси ривожига қўшган ҳиссаси учун»  мукофотланди

2669 17:00 06.05.2023

Рамзан Қодиров Москвада масжид қурилишига қарши русларни урушга жўнатишни талаб қилди

2538 10:30 04.04.2023

Чеченистон: Гудермесдаги отишмада камида икки киши ҳалок бўлди

1468 12:03 29.03.2023

Рамзан Қодировнинг санкцияга тушган айғир оти ўғирлаб кетилди

1292 14:05 08.03.2023

Рамзан Қодиров янги таклиф билан чиқди

4595 23:05 02.03.2023

Рамзан Қодиров ўзини ўзи медал билан тақдирлади

1411 12:10 25.02.2023
« Орқага