Фақирга кийимимизнинг эскисини, таомимизнинг қолдиқларини бериб, муҳтож бўлмаган бойларга эса қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиб беришимиз ижтимоий мунофиқликдир!
1997 йиллар бир ҳожи бобо нексия сотиб оладилар. Яна битта ҳожи бобо “Газ 24” русумли машина миниб юрар эдилар. Нексиялик ҳожи бобо нариги ҳожи бобонинг ҳузурларига битта нексияга етадиган пул олиб бориб: "Ҳожи ака! Энди “Газ 24”ни қўйинг. Мана бу пулни олинг-да, нексия олиб мининг. Сизга бу ярашмайди", дейдилар. Ҳожи бобо пулни олишга уялиб ўз пулларига нексия сотиб олади.
Юқоридаги нексиялик ҳожи бободан бир неча йигитлар ўша пайтда янги иш бошлаш учун 100 доллар қарз сўрашади. Аммо бойга битта нексиянинг пулини сўрамаса-да олиб борган ҳожи бобо фақирларга "пул йўқ", дея жавоб берадилар.
Ана шу ижтимоий нифоқ!
Абдулқодир Полвонов