Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент ҳамда Бош вазирга бўйсунувчи қўмита тузилди

2780

Ҳукумат қарори билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, Қўмита монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари устидан назорат қилиш ва товар-хомашё биржаларини лицензиялаш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Бош вазирга ҳамда айрим масалалар бўйича Президентга бўйсунади.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Қўмита таркибига киради.

Қўмита хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қўмита мулкчилик шаклидан қатъи назар монополия соҳасида тадбиркорлар фаолиятини текширади.

Қўмита раиси Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Ҳукумат томонидан доимий равишда Қўмита фаолиятининг самарадорлиги баҳоланиб борилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нақд бўлмаган шаклда ҳақ тўлаш рағбатлантирилади

1125 15:30 19.01.2022

Истеъмолчилик жамияти ёхуд «шопинг вабоси»

1695 19:35 12.11.2021

Таланганни яна талашмоқчи(ми?)

2640 17:30 23.03.2021

Жамоат транспортида истеъмолчилик ҳуқуқи бузиляптими?

1764 18:30 27.02.2020
« Орқага