Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Болаларнинг намозга ўргангани қолади

3897

Қадимда Кўфада Зубайд ибн Ҳорис ал Ёмий деган киши ўтган. Саҳобалардан бир-икки кишини кўриш шарафига ноил бўлган улуғ зотлардан. Бу киши ҳақида ҳадис ривояти бўйича ўз замонасининг дарғаси бўлган Шуъба ибн Ҳажжож "Зубайд ал Ёмийдек кишини кўрмаганман" дейди. Ҳолбуки, ўша даврда Шуъба кўрмаган, зиёрат этиб илм олмаган олим кам эди.

Шундай улуғ зот бўлмиш Зубайд ал Ёмий бир масжидда муаззинлик қилар эди. У ҳар доим маҳалласидаги ёш болаларни тўплар, "келиб намоз ўқинглар, сизларга ёнғоқ бераман" дерди.

Болалар намоздан сўнг гувиллашиб унинг атрофини ўраб олар, у ҳар бир болага ёнғоқ улашиб чиқар эди. "Нима қилардингиз бундай қилиб?" деганларга: "Нима бўпти, бор-йўғи беш дирҳамга ёнғоқ оламан, холос. Болалар эса, намозга ўрганишади" деб жавоб берарди. (Бу пул ўша вақтда жуда қадрли эди). 

Абу Нуайм Исфаҳоний, Ҳилятул авлиё китоби.

Аллоҳ таоло барча ўтган улуғларни ғариқи раҳмат қилсин, намозга чорловчиларни ёрлақасин, тўсувчиларни ҳидоят қилсин. Ўзи ҳар нарсага қодир. Амин.

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоз ўқимаган одамнинг қурбонлиги

5879 09:25 25.06.2023

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

1817 15:50 21.06.2023

Намозларимни қаср қилиб ўқийманми?

1434 09:00 16.06.2023

Аёл номаҳрам одамга иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми?

2266 15:15 10.06.2023

Намознинг ҳар ракатида басмала айтиладими?

8741 12:01 07.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

5350 10:45 01.06.2023
« Орқага