Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш роҳинжа болаларининг ўқишига рухсат бермаяпти

1505

“Хьюман райст вотч” (HRW) ташкилоти эълон қилган охирги ҳисоботда айтилишича, Бангладешдаги қочқин роҳинжаларнинг болалари маҳаллий мактабларга қабул қилинмаяпти. 

Ҳисобот 81 саҳифадан иборат бўлиб, “Биз инсон эмасмиз? Бангладешда араканлик қочқин болаларнинг таълим олишдан рад этилиши” деб аталади. Қайд этилишича, Бангладешда роҳинжа болалари учун ўрта таълим муассасалари мавжуд эмас, уларнинг маҳаллий таълим дастуридан фойдаланишига ва бенгалча ўрганишига эса рухсат берилмаяпти. 

БМТ бошчилигида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари янги таълим дастурини яратиш ташаббуси билан чиққан, бироқ Бангладеш ҳукумати ушбу дастурни тасдиқлашни пайсалга солган. 

Қочқинлар лагерларида кўнгилли ўқитувчилар норасмий мактабларни ташкил этган, бироқ бангладешлик мутасаддилар уларни ёпиб қўйган. 

Шундан қилиб, айни пайт Бангладешда яшаётган 400 минг роҳинжа болалари таълим олиш имкониятидан маҳрум қолмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, роҳинжалар бу ерга Мьянмадаги зулм ва қирғинлардан қочиб келган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бангладешда инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича баёнот берилди

908 21:15 10.12.2022

“Оғир, лекин роҳинжа мусулмонларини Мьянмага қайтишга мажбурламаймиз” – Бангладеш Бош вазири

917 16:30 13.09.2022

Ўзбекистон Бангладешда элчихона очиш ниятида

1166 22:00 01.08.2022

Британиялик мусулмон сел қурбонлари учун катта миқдорда пул йиғди

977 13:45 25.07.2022

Ливияда ўғирлаб кетилган 110 нафар муҳожир қутқарилди

915 15:50 12.07.2022

Бангладешда сув тошқини қурбонлари сони ортди, аҳвол оғирлигича қолмоқда

979 18:25 25.06.2022
« Орқага